Click to listen highlighted text!

“СОҒЛОМ ПСИХОЛОГИК-ИЖТИМОИЙ ИШ МУҲИТИНИ ТАЪМИНЛАЙЛИК”


2026 йил 27 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан «28 апрель – Бутунжаҳон меҳнат мухофазаси куни» муносабати билан   —“Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлайлик” шиори остида меҳнат шароитларини яхшилаш, иш жойларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, касб касалликлари профилактикасини кучайтириш, ХМТ конвенциялари,  “Хавфсиз меҳнат асослари” ҳамда “Меҳнат ҳуқуқлари” йўналишида семинар тренинглар ташкил этилди.

Дастлаб, семинар иштирокчилари Гулистон шаҳрида жойлашган 2 та корхона – ип-калава ишлаб чиқарувчи «МИЛИ ТЕКС СИРДАРЁ» МЧЖ ва «ММХ-РRO» МЧЖ полипропилин қоп ишлаб чиқарувчи корхонасида бўлиб, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар, техника ҳавфсизлиги қоидарига қай даражада риоя этилаётгани, фавқулодда вазиятларда кўриладиган чоралар ва корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда вмлоят кенгаши вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масьуллари, семинар иштирокчилари ҳамда корхона ходимлари иштирокида «ММХ-РRO» МЧЖда «Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таьминлайлик» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.


Семинар ниҳоясида «Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш» бўйича ўтказилган кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди, уларга ЎКУФ вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!