«ТОЗАЛИК, ОЗОДАЛИК – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ» ТАДБИРИ
Озод ва фаровон юртимиз келажаги бўлмиш болажонларга давлат миқёсида катта эътибор берилмоқда. Касаба уюшмалари тизимида ҳам “Касаба уюшмаси-болажонларга!” акцияси доирасида турли тадбирлар ўтказилиб, иқтидорли, кам таъминланган оилалар ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари доимий рағбатлантирилиб келинмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 2 августдаги “Касаба уюшмалари болаларга акцияси доирасида ташкил этиладиган «Тозалик, озодалик – саломатлик гарови» тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги 4-09 “с” – сонли қарорига асосан шу кунларда вилоятимизнинг чекка туманларида ҳам юқоридаги мавзуда тадбирлар ўтказиди.
Хусусан, Ховос туманидаги 2,3,4,8,17,18,20,28 – ўрта умумтаълим мактабларида ҳамда Боёвут туманидаги 17,18,19,20,29,30,38,47,51 – ўрта умумтаълиммактабларида “Тозалик, озодалик–саломатлик гарови” тадбири ўтказилиб, ушбу мактабларнинг 1-синфларига бу йил қабул қилинган жами 700 нафар ўқувчиларга 700 та санитария-гигиена жамламаларидан иборат бўлган совғалар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда, шунингдек, жажжи ўғил-қизларга санитария-гигиена талаблари, соғлом турмуш тарзи, атроф-муҳит, жамоат уйлари, мактаб, синф хоналари, шахсий буюм, кийим-кечакларини тоза-озода тутиш қоидалари ҳақида тушунчалар берилди, турли юқумли касалликлар тўғрисида болаларга дастлабки маълумотлар сингдирилди.
Касаба уюшмаларининг совғаларидан баҳраманд бўлган жажжи болажонлар нафақат ўзларининг озодалик, санитария-гигиена қоидалари ҳақидаги билим ва кўникмаларини бойитдилар, балки касаба уюшмалари ҳақидаги дастлабки тасаввурга ҳам эга бўлдилар.
А.Мамарасулов,Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчи