Click to listen highlighted text!

ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖИДА МАЪНАВИЯТ СОАТИ

    Янгиер шаҳридаги педагогика касб-ҳунар коллежида “Оила, маҳалла, жамоат ташкилотлари  ва таълим муассасаси ҳамкорлиги” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Бошқа маънавият соатларидан фарқли равишда ташкил этилган ушбу тадбирга коллеж талабаларининг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилдилар.

         – Коллежимизда давлат ва нодавлат ташкилот ва муассасалари вакилларидан иборат Жамоатчилик Кенгаши тузганмиз, – дейди коллеж директори Дилфуза Умарова. – Ушбу кенгаш ёрдамида турли тадбирлар ўтказиб келмоқдамиз. Айниқса, ёшларнинг ўқув муассасасидаги давомати, рейтинг баҳолари, уларнинг одоб-аҳлоқи, тарбияси борасида тизимли тадбирлар ташкиллаштириляпти.

         Тадбирда сўз олган Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Янгиер шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шаҳноза Бобоева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова ва бошқалар “Касб-ҳунар таълимининг ёшларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланишида ўрни ва аҳамияти, Ёшлар сиёсатига доир Давлат сиёсати, бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири – глобаллашув даврида ёшларнинг интернетдан фойдаланиши, Ёшлар тарбиясида маҳалла институтининг ўрни ва роли” каби мавзуларда тадбир иштирокчилари билан суҳбатлашдилар.

         Тадбирда коллежнинг 1 босқич ўқувчилари томонидан шеър ва рақслар, ёшлар ҳаётига оид долзарб муаммони ўз ичига қамраб олган саҳна кўриниши намойиш этилди.

 

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!