Click to listen highlighted text!

КЎКАТЛАР МЎЛ ВА АРЗОН БЎЛАДИ

           Боёвут туманидаги 1- Боёвут  СИУ  ҳудудида  жойлашган  “Боёвутлик  Шодибой”  кўп тармоқли  хусусий корхона  ишчи ходимлари  айни пайтда қиш бўлишига  қарамай 12 гектар майдонда кўкатлар парваришлашяпти.

            – Кўкат  инсон организми учун  ниҳоят даражада фойдали  маҳсулот. Унинг таркибида фойдали  моддалар кўплиги  фанда  илмий  исботланган –   дейди  хусусий  корхона раҳбари Отақўзи  Рўзиматов. – Бизнинг  хусусий  корхонамиз икки йилдан  буён кўкат етиштириш билан  шуғулланади. Тўғри, очиқ майдонда, қолаверса, қиш мавсумида кўкат етиштиришнинг ўзига  яраша машаққати бор. Лекин, биз барча қийинчиликларга қарамасдан  очиқ  майдонга  яхши ният билан  уруғ  қадаганмиз.  Айни пайтда  кўкатлар .ниш  уриб,  бўй  кўрсатган. 12 гектар  майдондан  60 тоннага яқин  ҳосил олиш  ниятимиз бор. Шундан ярмини экспорт қилиш  мўлжалланган. Қолган  ярми билан маҳаллий бозорларимизни мўл ва арзон кўкатлар билан таъминлаймиз.  Айни пайтда махсулотимизни сотиб олиш учун шартнома тузувчи ҳамкорлар сони ортиб бормоқда. Ўтган  йили  1 гектар  майдонга  кўкат экиб  яхши даромад қилдик.  Бу  йил  даромадни ундан ҳам оширамиз.

         Тадбиркорнинг даласида нафақат кўкатлар, кузда экилган буғдой  майсалари  ҳам яхши ривожланмокда. Нозик ниҳолларга қараб кишининг ҳаваси келади. Елкасига кетмон ташлаб, ниҳолларга сув тараётган тадбиркорнинг ҳосил мўл бўлишидан кўнгли тўқлигини  юзу кўзлари  айтиб турибди.

 

 

И.Буриев,РК  масъул ташкиотчиси

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!