Click to listen highlighted text!

МАҲОРАТ КЎРИГИ

            Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси бошчилигида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг “Ошпазлик иши” хамда “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинациялари бўйича кўрик танловнинг Сирдарё вилоят боскичи бўлиб ўтди. Танлов Низоми асосида ташкил этилган тадбирда хар бир номинация бўйича иштирокчилар ғолиблик учун курашди.
Иштирокчилар соха бўйича тест ва амалий топширикларни бажаришди.
Натижаларга кўра “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови “Ошпазлик иши” ғолиби Чарос Рискуловага, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси номинацияси бўйича Муаттар Муртазакулова биринчи ўринга муносиб деб топилди.
Фаол ишчилар диплом ва совғалар билан такдирланди.
Кўрик танлов ишида Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров ва тармоқ Республика Кенгаши Раёсат аъзоси Дилором Рустамова иштирок этди.

 

Эргаш БЎРИЕВ,
Ўзбекистон истеъмол товарлари
ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ходимлари
касаба уюшмаси вилояти
бўйича масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!