ЭЗГУЛИККА ЭШ ИШЛАР
Мамлакатимизда муносиб меҳнат шароитини яратиш, аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган фурсатида Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Бюронинг Ховос туман бўлими давлат инспектори Ғулом Убайтовнинг соғлиғида жиддий ўзгариш кузатилиб, иккала буйракда поликестоз ташхиси қўйилди. Жиддий жаррохлик амалиёти зарурати пайдо бўлганлиги маълум бўлгач, бирлашган касаба уюшма қўмитаси маблағлари хисобидан 2 миллион сўм моддий ёрдам ажратилди.
Аъзоликдаги 5 нафар ходимга моддий ёрдам кўрсатилиб, бунинг учун 2 миллион 600 минг сўмлик моддий ёрдам пули ажратилди.
Шунингдек, юртимизда “COVID-19” пандемиясига қарши курашишда олиб борилаётган ишларда касаба уюшмаси ҳам ўзининг ҳиссасини қўшди. Ховос тумани 9- умумтаълим мактаб бошлангич синфининг 300 нафар ўқувчиларига бирлашган касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилинди.
Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоясида касаба уюшмаси қўмитаси фаоллик кўрсатиши, ўз навбатида ташаббуслар билан чиқиши барча аъзоларда дахлдорлик туйғусини шакллантиради. Бу эса навбатдаги эзгу ишларга ундайди.
Ботир УСМОНОВ,
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари
Касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси