ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ЗИЁРАТ
Диққатга сазовор, саёҳат-зиёрат учун муносиб бўлган қадамжолар юртимизнинг ҳар гўшасида бор. Улардан бири Тошкент вилоятида жойлашган Зангиота мажмуаси ҳисобланади. Бу масканда бир марта бўлган киши яна уни қўмсайверади. Шунинг учун бўлса керак, мажмуа йил ўн икки ой зиёратчилар билан гавжум.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан бир гуруҳ аёлларнинг Тошкент вилояти ва шаҳрига зиёрат-саёҳати ташкил этилди. Унда барча тармоқ касаба уюшмаларидан, жами 25 нафар фаол, эҳтиёжманд аёллар иштирокчи бўлишди.
-Тошкент вилояти бизга унча узоқ эмас, шундай бўлса ҳам, Зангиота зиёратгоҳига келмаган эдим, -дейди Гулистон туманидаги репродуктив саломатлик маркази ҳамшираси Гулнора Шодмонқулова. – Касаба уюшмаларига катта раҳмат, бир кунимиз ҳам саёҳат, ҳам зиёрат билан мароқли бўлди.
Дастурга кўра дастлаб Зангиота мажмуаси, сўнгра Хасти имом масжид зиёратлари амалга оширилиб, сўнгра Ғалаба боғи, «Magic city» томошасида бўлишди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»